XOVOSDON.UZ

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи
“ХОВОС ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 120711, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховос шаҳарчаси, Табассум кўчаси, 1-уй

Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Ховос дон маҳсулотлари” давлат корхонаси негизида “ Ховос дон маҳсулотлари ” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2015 йил – “ХОВОС ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–          ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
–          омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш.

Устав фонди
Жамият устав фонди 712 793 400 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 300 сўм бўлган 2 375 978 дона, шундан   2 374 773 оддий дона ва 1 205 имтиёзли дона, акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият ижроия органи, Директор.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.

Инфратузилма
Жамият ер майдони 19,2 гектарни ташкил килади. Жамият ҳудудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта-ем цехи, тайер маҳсулот омбори, ғалла қабул қилиш омбори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд  ҳамда жамиятда “Ғаллакор” дон қабул қилиш шахобчаси, “Узоқов” дон қабул қилиш шахобчаси ва “Меҳнатобод”  дон қабул қилиш шахобчаси мавжуд.